Халқ банки аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ҳамроҳ" кредит дастурини амалга оширмоқда. Ушбу молиявий ёрдам асосий воситалар хариди ёки айланма маблағлар учун ажратилади.
Кредитни таъсисчилар таркибида аёллар улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган ёки аёллар раҳбарлигидаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари олиши мумкин. Шартларга кўра, 2 та иш ўрни яратиладиган лойиҳалар учун — БҲМнинг 1 000 баробаригача, 5 ва ундан ортиқ иш ўрни яратиладиган лойиҳалар учун эса — БҲМнинг 4 000 баробаригача маблағ ажратилади.
Кредитнинг асосий шартлари:
- Муддати – 84 ойгача (айланма маблағлар учун 24 ойгача)
- Имтиёзли даври – 24 ойгача (айланма маблағлар учун 6 ойгача)
- Йиллик фоиз ставкаси – асосий воситалар учун 20%, айланма маблағлар учун 21%
Мазкур кредит дастури хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳамкорлик асосида
