Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Айнан мазкур масала ҳозирда Ўзбекистонда бўлиб турган МДҲ Молия-банк Кенгаши делегациясининг турли вазирлик ва идораларга ташрифлари давомида муҳокама қилинмоқда.
Жумладан, Вадим Кумин бошчилигидаги МДҲ Молия-банк Кенгаши делегацияси жорий йил 3 ноябр куни Ўзбекистон банклари ассоцияциясида бўлиб ўтган учрашувда ушбу масала бўйича музокаралар ўтказганлиги ҳақида хабар қилинган.
Фото: ЎБА матбуот хизмати
Шунингдек, 4 ноябрь куни В.Кумин бошчилигидаги делегация Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва бошқа раҳбарлар билан ҳам учрашув ўтказган.
Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати
Вазирликда бўлиб ўтган учрашувда Вадим Кумин Ўзбекистоннинг халқаро тадбирларни ўтказишдаги улкан тажрибасини, хусусан, Тошкент шаҳрида II халқаро Молия-банк форумини ташкил этишнинг юқори даражасини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг I Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтганди. Форумда банк-молия тузилмалари раҳбарлари ҳамда турли молия, суғурта, лизинг, инвестиция компаниялари ва рейтинг агентликлари вакиллари даражасида 425 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашганди.
Тасодифий хабарлар
Фазлиддин Бозоров янги намунадаги пул белгилари ҳақида гапириб берди
Асакабанк чакана кредитлашни нима учун тўхтатганлиги борасида тушунтириш берди
Марказий банк апрель ойида 9 та банкка жарима қўллади