Бизнесни ривожлантириш банки БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

25.07.2025 12:04

59

Бизнесни ривожлантириш банки ва БМТнинг Тараққиёт Дастури ўртасида номолиявий хизматлар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган меморандум имзоланди. Ушбу ҳамкорлик доирасида банк ходимлари бизнес маслаҳати, менторлик, стратегик кўмак ва билим платформаларидан фойдаланиш бўйича малака оширади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТ ДТ) ўртасида номолиявий хизматлар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Келишув доирасида банк ходимларини замонавий бизнес маслаҳатлари, менторлик дастурлари, билим платформаларидан фойдаланиш, тадбиркорларга стратегик кўмак кўрсатиш каби йўналишлар бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш режалаштирилган.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бу орқали “Бизнесни ривожлантириш банки” ўз мижозларига фақат молиявий эмас, балки ривожланишга қаратилган маслаҳат ва ахборот қўллаб-қувватлови ҳам кўрсата оладиган институтга айланишни мақсад қилмоқда.

Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросимида “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов бу келишув банкнинг стратегик трансформация жараёнида муҳим қадам бўлишини эътироф этди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии мазкур ҳамкорлик мамлакатда хусусий секторни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. 

Мазкур ташаббус доирасида 2025 йил охирига қадар банкнинг барча ҳудудий офислари ва марказий идорасидаги номолиявий хизматларга масъул мутахассислар тўлиқ қамраб олинади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Маълумот учун, номолиявий хизматлар — бу банк мижозларига молиявий маҳсулотлардан ташқари, билим, маслаҳат, тренинг ва бошқа ривожлантирувчи хизматларни таклиф қилиш тизимидир. Ушбу ёндашув тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини оширишга, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга ёрдам беради.

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган