Фото: Микрокредитбанк матбуот хизмати
"Микрокредитбанк" АТБ банк карталари очилган даврдан то ҳозирги кунгача пасспорт алмаштирган мижозларига мурожаат қилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда банк бугунги кунга қадар идентификациядан ўтмаган мижозлар маълумотларини қайтадан идентификация қилмоқда.
"Шу сабабли, Сизнинг мобил телефонингизга юборилган банк карталари билан боғлиқ СМС хабарга асосан, ўзингизга яқин бўлган "Микрокредитбанк" АТБнинг филиалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишингизини ёки қўнғироқ қилиб маълумотларингизни тасдиқлаб олишингизни сўраймиз", - дейилади банк хабарида.
Шунингдек, банк идентификацияланмаган мижозларнинг пластик карталари орқали тўловлари чекланиши мумкинлиги тўғрисида ҳам огоҳлантирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанкка коррупцияга муросасизлик сертификати топширилди
"XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Андижон ва Фарғона ҳудудий босқичлари ўтказилди
Марказий банк “AVO bank” АЖга банк операцияларини амалга оширишнини таъқиқлади