Халқ банки чорвачилик учун имтиёзли кредит таклиф қилмоқда

12.07.2025 13:41

6 079

Халқ банки чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичилик йўналишларидаги тадбиркорлар учун имтиёзли молиялаштиришни йўлга қўйди. Ушбу кредит орқали маҳсулот етиштиришдан тортиб сақлашгача бўлган жараёнларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Фото: Халқ банки

Халқ банки томонидан қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларини, жумладан, чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичиликни ривожлантиришни мақсад қилган тадбиркорларга имтиёзли шартларда кредит тақдим этилмоқда.

Мазкур кредит маҳсулоти орқали республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун молиялаштириш имкониятига эга бўладилар.

Кредит шартлари:

  • Йиллик фоиз ставкаси: 17%
  • Имтиёзли давр: 3 йилгача
  • Кредит муддати: 5 апрель 2032 йилгача
  • Максимал миқдор: 1 миллион евро (миллий валютадаги эквивалентда)

Бундан ташқари, кредит маҳсулоти доирасида 100 минг евро эквивалентигача маблағ олган тадбиркорлар Франция тараққиёт агентлигининг грант маблағларидан фойдаланиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#молия#Халқ банки#кредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган