Агробанкнинг янги маҳсулоти — "Agrobank Kids" картаси орқали болаларга молиявий мустақилликни босқичма-босқич ўргатиш имкони яратилади. Ушбу карта орқали болалар турли тўловларни амалга ошириш, шахсий харажатларини режалаштириш ва жамғарма қилишни ўрганадилар.
Картанинг асосий имкониятлари:
- Ота-она назорати — барча тўлов ва операциялар ҳақида хабарнома олиш, тўлов чекловларини белгилаш имкони;
- Тўлов лимити — кунлик сарфлар учун чеклов қўйиш мумкин;
- 0% комиссия — картани 3 миллион сўмгача тўлдиришда банк комиссияси олинмайди.
"Agrobank Kids" картаси нафақат қулай тўлов воситаси, балки молиявий тарбияни шакллантирувчи самарали восита ҳисобланади. Картани "Agrobank Mobile" иловаси орқали масофадан туриб расмийлаштириш мумкин.
Ҳамкорлик асосида