Агробанк "Visa Infinite" картаси орқали премиум хизматларни таклиф этмоқда

26.06.2025 12:53

347

Агробанк томонидан тақдим этилаётган "Visa Infinite" картаси орқали фойдаланувчилар сафарлар давомида юқори даражадаги қулайлик ва эксклюзив хизматлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Картанинг барча афзалликлари энг талабчан мижозлар эҳтиёжини қондиришга қаратилган.

Фото: Агробанк

Visa Infinite — Агробанкнинг премиум тоифадаги халқаро тўлов картаси бўлиб, у жаҳон бўйлаб кўп сафар қилувчи, қулайлик ва шахсий хизматга алоҳида эътибор қаратадиган мижозлар учун мўлжалланган. Картани расмийлаштириш учун фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

Ушбу карта орқали мижозлар нафақат тўловларни амалга ошириш, балки сафар пайтида қатор эксклюзив хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўладилар:

  • LoungeKey дастури — дунёнинг 1000+ аэропортидаги VIP-залларга кириш имконияти.
  • Fast Track хизмати — айрим аэропортларда навбатсиз боjxона ва хавфсизлик назорати.
  • Premium суғурта — хорижга сафар давомида тиббий ёрдам ва йўқотилган багажни суғурта қилиш хизмати.
  • Concierge Service — меҳмонхона брон қилиш, ресторан буюртма қилиш, шахсий хизматларни ташкил этиш.
  • Visa Luxury Hotel Collection — 900+ меҳмонхонада кечки чиқиш, рўйхатдан тез ўтиш ва бепул хонани янгилаш.
  • Юқори лимитлар — катта ҳажмдаги операциялар, чекланмаган транзакциялар ва наҳд пул ечиш имконияти.
  • Эксклюзив чегирмалар — ресторанлар, дўконлар ва туризм хизматларида махсус таклифлар.

Visa Infinite картаси мижознинг молиявий эркинлигини таъминлаш билан бирга, юқори даражадаги шахсий ёрдам, қулайлик ва хавфсизликни ҳам кафолатлайди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#молия#агробанк#VISA#карта

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган