"Асакабанк" АЖ Бош офиси. Фото: Мирзаолим Дилшодов/Bankers.uz
"Асакабанк" АЖ Андижон филиали мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Андижон вилоят прокуратураси хабар бермоқда. Андижон вилоят прокуратураси 27 октябрь санасида Human.uz нашри томонидан эълон қилинган видеоматериални ўрганган ва бунинг натижасида 2021 йилнинг 30 октябрида "Асакабанк" вилоят филиали мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (ҳокимят ёки мансаб лавозимини суистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатди.
Human.uz нашрининг видеоматериалида айитилишича, Андижонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи "Жоми Мебель" МЧЖ Асакабанк Андижон филиалидан 180 минг АҚШ доллари миқдорида асосий восита харид қилиш учун кредит олади. Кредит тўловларининг ўз вақтида тўланмагани учун банк томонидан мижоз судга берилади. Тадбиркорнинг даъвосича, банк ходимлари унинг кредит маблағи ҳисобига олинмаган стонокларини ҳам олиб қўйган ва суд жараёнлари тадбиркор иштирокисиз ўтказилган.
Нашр ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ олиш учун Асакабанк раҳбариятига юзланганда, банк раҳбарияти расмий изоҳ беришни истамаган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк қонунбузарлик ҳолатлари бўйича 22 та банкка мажбурий кўрсатмалар берди
“YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди
Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди
Банклардаги депозит ставкалари 2014 йилдан бери илк марта 20,9 фоизгача кўтарилди
2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?