Бизнесни ривожлантириш банкининг ўтган ярим йиллик фаолияти ҳақида маълумот берилди

22.07.2025 15:44

229

Банкка бириктирилган 653 та маҳаллада 2025 йилнинг ўтган ярим йили давомида 138 мингдан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланиб, уларга банк томонидан 735 млрд сўм кредитлар ажратилди. Шу ва бошқа рақамлар материалда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жорий йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Орипов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда банкнинг 2025 йил ўтган давридаги фаолияти амалий натижалари ҳақида ахборот берилди.

Хусусан, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Бизнесни ривожлантириш банкининг умумий капитали 5 трлн 86 млрд 339 млн сўмни ташкил этди. Банк капитали 790 млрд 888 млн сўмга ёки 18,4 фоизга ўсган, жами активлари эса 35 трлн 654 млрд 454 млн сўмга етди.

Жами активлар йил бошига нисбатан 3 трлн 521 млрд 56 млн сўмга ошди. Бу 11 фоизга ўсишни англатади. Бизнесни ривожлантириш банкининг даромад келтирувчи активлари 30 трлн 75 млрд 570 млн сўмга етди.

Банкнинг даромад келтирувчи активлари йил бошига нисбатан 3 трлн 273 млрд 455 млн сўмга ошди ёки 12,2 фоизга ўсиш кузатилди.   

Брифингда маълум қилинишича, даромад келтирувчи активларнинг банк жами активларидаги улуши 84,4 фоизга ўсган. Банкдаги банклараро депозитлари қолдиғи 4 трлн 615 млрд 916 млн сўмга етди. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 1 трлн 230 млрд 589 млн сўмга ошди. Ёки 36,4 фоиз ўсишга эришилган.

2025 йилнинг 1 июль ҳолатига, Бизнесни ривожлантириш банкининг кредит қўйилмалари 23 трлн 447 млрд 298 млн сўмга етди. Бу борада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн 375 млрд 773 млн сўмга ёки 11,3 фоизга ўсишга эришилди.

Банкдаги депозит база 13 трлн 617 млрд 849 млн сўмни ташкил этди. Йил бошига нисбатан 2 трлн 852 млрд 965 млн сўмга ошди. Бу 26,7 фоизга ўсиш демакдир.

Банкнинг жами мижозлари сони 1 млн 793 минг 878 тадан ошди. Хусусан:

  • жисмоний мижозлар сони 1 млн 700 минг 723 та;
  • юридик шахс мақомидаги мижозлар сони 93 155 та.

Банкдаги хизмат кўрсатиш офислари сони Бош амалиётлар бошқармаси билан биргаликда 60 та;

  • Халқаро пул ўтказмалари шаҳобчалари сони эса 154 та;
  • Валюта айирбошлаш шохобчалари сони - 196;
  • 24/7 шохобчалари сони - 320 та.

Банк томонидан тадбиркорлик субектларига ажратилаётган кредитлар салмоғи ҳам ортиб бормоқда. 2025 йилнинг ўтган 6 ойи давомида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 1 909 нафар тадбиркорга 213,6 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Банкка республика бўйича 653 та маҳалла бириктирилган. 2025 йилнинг 6 ойи давомида мазкур маҳаллаларда жами 734,8 млрд сўм кредит ажратилиб, 138,5 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Шундан 50,5 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 88 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” асосида хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонларга жами 135,6 млрд сўмлик 4 992 та молиявий пакетлар етказиб берилди ҳамда 15 минг 104 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 363,0 млрд сўм кредит ажратилди. Натижада 30 952 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

“Уйчи тажрибаси” асосида 684 та учрашувлар ўтказилиб, 2 992 та мурожаатлар кўриб чиқилди ва ҳал қилинди. Бунинг натижасида 3 804 та янги иш ўринлари яратилди.

“Хотин-қизлар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида “Ҳамроҳ” платформаси орқали 385 нафар аёл тадбиркорга 52,2 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Умуман олганда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 2025 йилда 4 трлн 782 млрд сўм кредит ажратилди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган