“Euromoney” нашри Ўзсаноатқурилишбанкни Ўзбекистоннинг энг яхши банки сифатида эътироф этди

18.07.2025 16:11

37

Нуфузли “Euromoney“ халқаро нашри томонидан Лондонда ўтказилган "Euromoney Awards for Excellence 2025” тақдирлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банкнинг кенг қамровли трансформация жараёнлари ва барқарор ривожланиш борасидаги натижалари юқори баҳоланди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Лондонда ўтказилган “Euromoney Awards for Excellence 2025” тақдирлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банкнинг кенг қамровли трансформация жараёнлари ва барқарор ривожланиш борасидаги натижалари юқори баҳоланди.

2025 йилнинг биринчи ярим йили якунларига кўра:

  • банк активлари 97,2 трлн сўм;
  • умумий капитали 10,8 трлн сўм;
  • соф фойдаси 808,6 млрд сўмни ташкил этди.

Мазкур молиявий кўрсаткичлар банкнинг барқарор ўсиши, ички ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда бозордаги етакчи мақомини намоён қилмоқда.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган