Сирдарё вилоятида имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

17.07.2025 11:24

139

Сирдарё вилоятиннинг Ширин шаҳрида 400 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 40 млн сўм талаб қилган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: The Moscowpost

Сирдарё вилоятида 400 млн сўм кредит олиб бериш эвазига 40 млн сўм талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Сирдарёнинг Ширин шаҳрида фуқаро Ж.Х. ва бошқалар фуқаролар С.М. ва М.Х.нинг ишончига кириб, уларга 40 млн сўм эвазига гӯёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 400 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини айтган. Улар келишилган пулдан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

 

Теглар:

#фирибгар#имтиёзли_кредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган