Жорий йилнинг 18 июнь куни Яшнобод тумани Ички ишлар бош бошқармасига Tenge Bank Чакана хизматлар кўрсатиш бўлими бошлиғи ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида номаълум шахслар томонидан 90 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ талон-торож қилингани ҳақида хабар берган.
Маълум бўлишича, бир неча шахслар банк кассасига мижоз сифатида ташриф буюриб банк картасида мавжуд 90 минг АҚШ долларини нақдлаштириш мақсадида POS-терминалга ёлғон ахборот киритиш йўли билан 90 минг АҚШ долларини олиб кетган.
Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу ҳаракатни содир этган жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинди. Ҳозирда жиноят юзасидан тўққиз киши қўлга олиниб, суриштирув ишлари давом этмоқда.