Марказий банк тижорат банклари кесимида кредитлар фоиз ставкаларини эълон қила бошлади

04.07.2025 18:40

299

Марказий банк июль ойидан бошлаб, кредит турлари бўйича ҳар бир банкдаги ўртача фоиз ставкалари мунтазам эълон қилишни бошлади. Дастлаб банклардаги микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалар очиқланди.

Фото: Bankers.uz

2025 йил 2 июлдан бошлаб, аҳолига кредит турлари бўйича банкларнинг ўртача фоиз ставкалари мунтазам эълон қилиб борилади.

Марказий банкнинг изоҳлашича, бу орқали фуқаролар турли банклар таклифини осон таққослаб, ўзлари учун энг маъқулини белгилай олади, бозордаги маълумотлар ноаниқлиги камаяди, шаффофлик ошади, танлов имкониятлари кенгаяди.

Бугун эълон қилинган маълумотларга кўра, айни дамда микроқарз бўйича ўртача фоиз ставкаси 34,9 фоизни ташкил қилади. Энг мақбул вариант Алоқабанкда (21,4 фоиз), энг юқори ставка Apex Bank'да (40 фоиз).

Инфографика: Марказий банк

Жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар ўртача ставкаси 23,7 фоиз, юридик шахслар учун 23 фоизга тенг.

Автокредитлар бўйича ўртача ставка 24,1 фоизни ташкил этмоқда. Энг мақбул ставкани Ипотека банк (21,1 фоиз) таклиф этмоқда, энг юқори ставка Hamkorbank'га тегишли (29 фоиз).

Инфографика: Марказий банк

"Ушбу амалиёт ҳозирча синов тариқасида жорий этилди, қўшимча таклифлар асосида босқичма-босқич такомиллаштирилади", дейилади МБ хабарида.

Маълумотлар Марказий банкнинг Кредит ахбороти давлат реестри базаси асосида тайёрланади.

Теглар:

#Марказий_банк#микроқарз

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган