Мадад Инвест Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

02.07.2025 12:06

306

Жорий йил 24 июль куни Фарғона шаҳрида “Мадад Инвест Банк” АТБ (mybank) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Фото: Мадад Инвест Банк

2025 йил 24 июль куни, соат 11:00 да “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки (mybank) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган банк биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибида банк Кузатув кенгашига янги аъзоларни сайлаш, банк Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, банк Бошқарув раисини тайинлаш масалалари кўриб чиқилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун банк акциядорлар рўйхати 2025 йил 1 июль куни ҳолатига тузилади ва акциядорларларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2025 йил 18 июль куни ҳолатига тузилади.

 


Теглар:

#мадад_инвест_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган