Ўзсаноатқурилишбанкда шаффоф кредитлаш учун янги ечим жорий этилди

01.07.2025 18:17

137

Мазкур тизим орқали кредит расмийлаштиришда гаровга қўйиладиган бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олиш имконияти пайдо бўлди. Шунингдек, гаров объектининг аниқ жойлашуви, унинг ҳозирги ҳолати, кўчмас мулкнинг аниқ чегараларини янги тизим орқали кўриш мумкин.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанкда кредит расмийлаштиришда гаровга қўйиладиган бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олиш имконияти пайдо бўлди.

Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ёрдамида Ўзсаноатқурилишбанк тизимида реал вақт режимида қуйидагилар маълумотларни кўриш мумкин:

  • объектнинг аниқ жойлашуви;
  • унинг ҳозирги ҳолати;
  • кўчмас мулкнинг аниқ чегаралари.

Бу нафақат банкка, балки мижозларга ҳам қуйидаги афзалликларни беради:

  • Сохта ҳужжатлар хавфи бартараф этилади;
  • Битимнинг ҳуқуқий аниқлиги мустаҳкамланади;
  • Мулкни баҳолаш жараёни тезлашади ва ишончлироқ бўлади.

Мазкур тизимнинг ишга туширилиши натижасида мижозлар текширилган ва шаффоф гаров эвазига кредит олади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган