"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги томонидан Асакабанкнинг кредит рейтингини "BB-"дан "BB"гача оширилди. Бу — банкнинг молиявий барқарорлиги ва халқаро бозордаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатади.
Агентлик Асакабанк рейтингини оширишда қуйидаги омилларга асосланган:
- Давлат томонидан банкка ишонч ва доимий қўллаб-қувватлаш;
- Асакабанк молия тизимида катта ўрин тутади, яъни у иқтисодиёт учун муҳим банклардан бири;
- Банк ўз молиявий ҳолатини янада яхшилаган, хавфларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаб борган;
- Рақобатбардош бозорда улуши катта ва бизнеси барқарор ўсиб бормоқда.
Янги рейтинг банкка халқаро бозорлардан қулай шартларда инвестиция ва маблағ жалб қилиш имконини яратади. Бу эса:
- иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш;
- тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
- аҳоли учун молиявий хизматларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Асакабанк келгусида ҳам рақамли технологиялар ва замонавий хизматлар орқали мижозларга қулай шарт-шароит яратишни давом эттиради.
Ҳамкорлик асосида