Fitch Ratings Халқ банки кредит рейтингини "BB" даражага оширди

01.07.2025 11:10

89

"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Халқ банкининг хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини “BB” даражасига оширди ва прогнозни “Барқарор” сифатида баҳолади. Агентлик рейтингни аниқлашда банк активлари сифати ўзгариши, даромад кўрсаткичларининг ошиши, таваккалчиликларни самарали бошқариш каби омилларни ҳисобга олди.

Фото: Халқ банки

"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Халқ банкининг хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини “BB” даражасига ошириб, прогнозни “Барқарор” сифатида баҳолади. Бу ўзгариш Ўзбекистон суверен рейтинги оширилгандан сўнг амалга оширилди.

Fitch'га кўра, Халқ банкининг операцион фойдаси 2024 йилда зарардан чиқиб, рискка тортилган активларга нисбатан 1,9 фоизга (2023 йилда 1,6 фоиз) етган. Бу банк учун барқарор даромад ва рисклар бошқарувида фарқли ўзгариш сифатида қаралмоқда.

Банк рейтингини аниқлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинди:

  • активлар сифати бўйича сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришлар;
  • даромад кўрсаткичларининг ошиши;
  • таваккалчиликларни самарали бошқариш;
  • банк фаолияти трансформацияси йўналишларида амалга оширилаётган ишлар;
  • капиталлашув ва ликвидлик захираси.
"Сўнгги йилларда Ўзбекистон банклари учун фаолият муҳити сезиларли даражада яхшиланди. Биз бу йўналишда, айниқса, тизимли хатарларни бартараф этиш ва тартибга солиш ҳамда бошқарув сифатини ошириш борасида янада ижобий ўзгаришлар бўлишини кутмоқдамиз. Булар барқарор иқтисодиёт билан биргаликда бизнес ўсишини қўллаб-қувватлаши, даромадлар ва капитал тўпланишини кучайтириши, натижада банкларнинг кредит профилларини янада барқарор қилиши кутилмоқда. Шу сабабли, фаолият муҳити рейтингининг истиқболи “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирилди", дейилади агентлик ҳисоботида.

Мазкур рейтинг Халқ банкининг халқаро молия бозорларидаги нуфузи ва ишончлилигини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, хорижий кредит линияларини жалб қилиш, мижозларга янги молиявий имкониятлар яратиш учун ҳам кенг йўл очади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган