Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар — рўйхат

30.06.2025 18:33

260

Bankers.uz 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон тижорат банкларида фаолият кўрсатаётган 40 ёшгача бўлган банк раҳбарлари рўйхатини янгилади. Бу сафарги рўйхатдан 5 нафар бошқарув раиси, 3 нафар бошқарув раиси биринчи ўринбосари ва 24 нафар бошқарув раиси ўринбосарлари ўрин олди.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь куни "Ёшлар куни" сифатида нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида илк бор "Ёшлар куни"ни нишонлаш тўғрисида эълон қилган эди.

Бугунги йиғилишда шунингдек Президент сўнгги 7 йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб,40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизгача ошганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бугунги байрам муносабати билан Bankers.uz томонидан тижорат банкларида фаолият кўрсатаётган 40 ёшгача бўлган банк раҳбарлари рўйхати тайёрланди. Ушбу рўйхатдан 5 нафар бошқарув раиси, 3 нафар бошқарув раиси биринчи ўринбосари ва 24 нафар бошқарув раиси ўринбосарлари ўрин олган.

Фото: Bankers.uz

Мазкур рўйхатда Пулатов Одил Оқил ўғли ҳозирги кундаги энг ёш банк раҳбар сифатида қайд этилган. 34 ёшда бўлган Одил Пўлатов ҳозирда "Hayotbank" АЖ Бошқаруви раиси лавозимида ишлайди. Шунингдек, Агробанк раиси Эркин Кахоров (37 ёш), Ипак Йўли банки раиси Саидаброр Сайдахмедов (38 ёш), Smartbank раиси Азамат Тўраев (38 ёш), Ўзсаноатқурилишбанк раиси Азиз Акбаржонов (39 ёш) ҳам мазкур рўйхатда 40 ёшга тўлмаган раислар сифатида қайд этилган.

Энг ёш банк раиси ўринбосарлари эса Руслан Ҳайдаров (34 ёш) ва Анвар Сайдуллаев (34 ёш) бўлди.

Бу кўрсаткичлар банк секторида ёш кадрлар улушининг ортиб бораётганидан ва соҳанинг янгиланаётганидан далолат беради.

Изоҳ: Рўйхатга 2025 йил давомида 1 августга қадар 40 ёшга тўлмайдиган бошқарув раиси ва раис ўринбосарлари киритилган.

Теглар:

#ёш_банкирлар#топ_рўйхат#ТОП#ёшлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган