Fitch Ratings агентлиги Ўзсаноатқурилишбанк кредит рейтингини оширди

30.06.2025 16:11

107

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини BB/B даражасигача оширди. Бу банкнинг молиявий барқарорлиги, халқаро стандартларга ўтишдаги қадамлари ва бозордаги нуфузи ошиб бораётганини билдиради. Рейтингнинг ошиши банкнинг халқаро молия бозорларидаги имкониятларини кенгайтиради ва инвесторлар учун янада ишончли ҳамкорга айлантиради.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини BB/B даражагача оширди. Бунда мазкур ижобий ўзгариш Ўзбекистоннинг суверен рейтинги яхшиланганлигидан сўнг амалга оширилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳам, фаолиятида барқарор ривожланиш ва трансформация жараёнларини амалга оширди:

  • 2024 йил якунларига кўра Банкнинг соф фойдаси 1,3 трлн сўмга, капитал рентабеллиги (RОЕ) 13,9 фоизга етди;
  • Лондон фонд биржасида Ўзбекистон банк-молия соҳаси тарихида биринчи маротаба 144А/RegS форматида барқарор халқаро қимматли қоғозлар жойлаштирилди;
  • Халқаро молия институтларининг эксперт гуруҳларини ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда трансформация, оптимизация ва халқаро стандартлар жорий қилиш жараёнлари жадаллаштирилди;
  • “Яшил” кредитларнинг умумий кредит портфелидаги улуши 11 фоизга етказилди;
  • Банк халқаро молия ташкилотлари ва нуфузли журналлари томонидан 20 дан ортиқ номинацияларда ғолиб деб топилди.

Банк рейтинги яхшиланиши инвесторларнинг ишончини янада ошириш, хорижий ҳамкорлардан ҳамда банкнинг халқаро капитал бозорларида ресурсларни жалб қилишда позициясини мустаҳкамлаб, бизнес субъектларга қулайроқ банк хизматларини, жумладан инвестицияларни молиялаштириш шартларини яхшилашга имкон яратади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган