Микрокредитбанк ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти очилди

25.06.2025 15:10

74

Ўзбекистонда Микрокредитбанк ва “UnaFinancial” халқаро молия технологиялари ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Una Moliya ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳанинг асосий мақсади мижозларга гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этишдан иборат.

Фото: Микрокредитбанк

“Микрокредитбанк” АТБ ва “UnaFinancial” халқаро молия технологиялари ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Una Moliya'нинг расмий очилиш тадбири ўтказилди.

Фото: Микрокредитбанк

Лойиҳанинг асосий мақсади — гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш орқали тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришдир.

Фото: Микрокредитбанк

Ушбу янги хизматнинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиязов ҳамда UnaFinancial минтақавий директори Алмаз Торутаев лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлишини таъкидлашди.

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган