Расмда Умиджон Хакимов чапда. Фото: Gazeta.uz
Шу вақтга қадар Asia Alliance Bank Бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Икром Абдукахоров бошқа ишга ўтгани муносабати билан ушбу вазифадан озод озод этилган. Ҳозирда вақтинчалик Бошқарув раиси вазифасини Хакимов Умиджон Абдухаликович бажармоқда. Умиджон Абдухаликович 19 октябрдан ушбу вазифани бажаришга киришган. Банкнинг 20 октябрь санаси билан эълон қилинган ҳисоботида ҳам ижро этувчи орган раҳбари сифатида Умиджон Хакимов исми қайд этилган.
Банкнинг аввалги Бошқарув раиси Икром Абдукахоров Asia Alliance Bank Кузатув кенгаши аъзоси сифатида банкдаги фаолиятини давом эттирмоқда.
Умиджон Хакимов 1971 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган (бакалвр). 2011 йил Лондон Бизнес мактаби (LBS) MBA дастури бўйича тамомлади.
Меҳнат фаолиятини 1999 йили "Ипак Йўли" АИТБ тизимида бошлаган. Ўзбекистондаги фаолият юритган "ABN AMRO Bank NB Uzbekistan A.O." (2006-2008), "Royal Bank of Scotland NB Uzbekistan CJSC" (2008-2011) банкларида Бошқарув Раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Asia Alliance Bank Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган (2011 йил ноябридан).
Мавзуга доир: Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"
Тасодифий хабарлар
Аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,1 фоизни ташкил қилмоқда
Мамаризо Нурмуратов: "Нархлар ва молиявий тизим барқарорлиги – устувор вазифамиз"
Марказий банк Даврбанкка санкция қўллади