Бизнесни ривожлантириш банки Ахборот хизмати раҳбари "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

27.06.2025 18:38

811

Президент Фармони билан, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви раисининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича  маслаҳатчиси Шухратжон Орипов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Фото: Ш.Ориповнинг шахсий архиви

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолади. Жумладан, "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банкининг ахборот хизмати раҳбари Орипов Шухратжон Орип ўғли "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Шуҳрат Орипов – 1981 йил 6 октябрда Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг бакалавр ва 2007 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.

2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида, 2012-2015 йилларда социология бўйича докторантурада таҳсил олган. Банк тизимида 2016 йилдан бери фаолият юритиб келади.

Халқаро муносабатлар магистри Ш.Орипов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек у “Шуҳрат” медали билан ҳам тақдирланган. 

Унинг "Мен асли одаммас, ёр эдим" (2020), "Шом товуши" (2022) китоблари нашр этилган.

Теглар:

#BRB

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган