Тошкент ва Термиз шаҳарлари ҳамда Самарқанд туманида Ориент Финанс банкка бириктирилган маҳаллаларнинг маҳалла банкирлари ва Ёрдамчи-агентлари учун оффлайн ва онлайн тарзда семинар ташкил этилди.
Фото: Ориент финанс банк
Иштирокчиларга мутахассислар томонидан "Бизнесга биринчи қадам" ва "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" дастурлари асосида маҳаллалар аҳолиси ва тадбиркорлар учун жорий этилган кредит маҳсулотларини ажратиш тартиби, банк ҳисобварағини очиш афзалликлари, факторинг хизматларини янада ривожлантириш каби масалалар батафсил тушунтирилди.
Фото: Ориент финанс банк
Шунингдек, семинарда:
- маҳаллалардаги ташаббускор фуқароларни даромадли ишга жалб этиш;
- уларнинг бизнес ғояларини лойиҳаларга айлантириш;
- тадбиркорлар билан учрашган ҳолда уларга молиявий кўмаклашиш;
- Маҳалла банкири платформасидан фаол фойдаланиш;
- аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва банк хизматларини кенг тарғиб қилиш бўйича тушунчалар берилди.
Фото: Ориент финанс банк
Семинар сўнгида иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Ҳамкорлик асосида