Жорий йилнинг 25 июнь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки делегациясининг Германияга расмий ташрифи доирасида “Трастбанк” ХАБ ва Германиянинг “Helaba” банки ўртасида 10 млн евролик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, “Helaba” банки Австрия назорат банки (OeKB) кафолати остида Трастбанкни 2 йил муддатга молиялаштиради. Қолаверса, ушбу ҳужжат икки давлатда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бизнесни ривожлантириш учун кредит ресурсларини тақдим этишни назарда тутади.
“Helaba” билан тузилган шартнома “Трастбанк” ХАБнинг жаҳон молия бозоридаги барқарор позициясини акс эттиради. Банклар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш халқаро ҳамкорлик доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Маълумот ўрнида, “Helaba” Франкфурт-Майндаги етакчи универсал банклардан бири бўлиб, умумий активлари тахминан 212 млрд еврони ташкил этади. Ҳозирги вақтда банк нафақат Германияда, балки бошқа хорижий мамлакатларда ҳам молия институтлари, институционал инвесторлар ҳамда давлат секторига молиявий хизматлар кўрсатади.
Шунингдек, Банк Германия жамғарма кассаларининг 40 фоизи учун марказий клиринг ташкилоти ва хизмат кўрсатувчи провайдер ҳисобланади. Халқаро миқёсда банк Франция, Ирландия, АҚШ, Буюк Британиядаги филиаллари ва ваколатхоналари орқали фаолият юритади. Ташкилотнинг халқаро миқёсдаги узоқ муддатли кредит рейтинглари: “Aa3” (Moody’s), “А+” (Fitch), иккала рейтинг ҳам “барқарор” прогнозга эга.
Ҳамкорлик асосида