Ўзбекистонда агросаноатни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадидаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда Ўзсаноатқурилишбанк ҳам фаол иштирок этмоқда.
Андижон вилоятининг Асака туманида ташкил этилган “Асака агро стар” масъулияти чекланган жамияти банкнинг ушбу соҳадаги фаолияти яққол намунасидир. Мазкур лойиҳа доирасида сабзавот кўчатлари етиштириш йўналишига ихтисослашув белгиланган бўлиб, у маҳаллий аҳолининг бандлиги ва даромад манбаини оширишга қаратилган.
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти томонидан жамият фаолияти ва унда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Файзиобод” маҳалласидаги “Замонавий агрокомплекс мажмуаси” қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Шу билан бирга, туман ҳокимлиги балансида бўлган 800 гектар ўзлаштирилмаган ерларни қайта иқтисодий айланмага киритиш масалалари юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Лойиҳа доирасида туман ҳокимлиги биносида сабзавот кўчатлари етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Бу эса соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этиш имконини берди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Маълумки, Давлат раҳбари кўрсатмасига мувофиқ, “Асака агро стар” сабзавот кўчатлари етиштиришга ихтисослашган ҳолда, ўқув-амалий марказ сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Дастлабки босқичда 50 нафар фуқаро махсус томорқачилик мактабига жалб қилинди. Мазкур жараёнда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбиркор томонидан иштирокчиларга кўчатлар тарқатилиб, етиштириш ва бозорга чиқаришга қадар барча босқичларда кўмак берилади. Етиштирилган маҳсулотлар тадбиркорнинг ўзи томонидан сотиб олиниб, экспортга йўналтирилади.
Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув вакиллари ташриф доирасида яна бир муҳим лойиҳа – “Беруний-агро стар” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган силос ва гранулаланган ем ишлаб чиқариш заводи қурилиши билан ҳам танишди.
Қиймати 6 млн АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг “Нукус” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилмоқда. Завод қурилиши учун А-380 автомагистрали бўйидаги 3 гектар ер майдони ажратилган.
Лойиҳа маҳаллий чорвачилик тармоғини стратегик маҳсулот – озуқа билан таъминлаш, импортини қисқартириш ҳамда экспортбоп гранулаланган омухта ем ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу эса нафақат ички бозордаги барқарорликни таъминлаш, балки ташқи бозорларда ҳам рақобатбардош маҳсулотлар билан иштирок этиш имконини яратади.
Аграр соҳада амалга оширилаётган мазкур ташаббуслар мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш ва экспортни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги ҳамда даромадини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг амалдаги самарасидир.
Бу борада Ўзсаноатқурилишбанк саъй-ҳаракатлари унинг барқарор иқтисодий ўсишга интилиши билан бир қаторда ижтимоий масъулиятга бўлган ёндашувини ҳам акс эттиради.
Ҳамкорлик асосида