Андижон ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум бўлишича, Андижонда фуқаролар М.Т. ва Х.А. (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки Андижон филиалида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 1 000 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Оҳангарон туманида фуқаро Т.Э. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳридаги тижорат банкларининг биридан 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фото: Прокуратура департаменти
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.