Май ойида муаммоли кредитлар ҳажми деярли ўзгармади

25.06.2025 13:05

297

МБ маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон банкларининг кредит портфели ўсиши секинлашган (+2,1 трлн сўм). Муаммоли кредитлар ҳажми иккинчи ойдирки деярли сезиларсиз даражада камаймоқда - 130 млрд сўм.

Фото: depositphotos.com

Марказий банкнинг 2025 йил 1 июнь ҳолатига тақдим этган маълумотларига кўра, Ўзбекистон банк тизимидаги жами кредитлар ҳажми май ойи давомида 2 117 млрд сўмга ёки тахминан 0,37 фоизга ўсиб, 567 685 млрд сўмни ташкил қилган.

Кредит ҳажмидаги ортишнинг катта қисми Агробанк (+2 199 млрд сўм), Капиталбанк (+1 436 млрд сўм), TBC Bank (+482 млрд сўм) ва Алоқа банк (+459 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Аксинча, Ўзмимллийбанк (-1 879 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (-859 млрд сўм), Асакабанк (-489 млрд сўм) ва Инфинбанк (-419 млрд сўм)ларда кредит портфелида сезиларли камайиш кузатилган.

Муаммоли кредитлар ҳажми ой давомида деярли ўзгармаган (камайиш - 130,3 млрд сўм). Хусусан, мазкур кўрсаткич давлат улуши мавжуд бўлган банкларда сезиларли пасайган бўлса-да (-226,4 млрд сўм) бўлса, бошқа банкларда 96 млрд сўмлик ўсиш кузатилган. Хусусан, NPL ҳажми Ўзсаноатқурилишбанк (-119 млрд сўм) ва Ўзмиллийбанк (-100 млрд сўм)да сезиларли камайган.

Шунингдек, Агробанк (+67 млрд сўм), Ziraat Bank Uzbekistan (+65 млрд сўм), Капиталбанк (+43 млрд сўм), TBC Bank (+40 млрд сўм)ларда муаммоли кредитлар ҳажми нисбатан жадалроқ ўсган.

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши тизим бўйича 4,18 % дан 4,14% га пасайган.

Манба: Марказий банк

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ҳам муаммоли кредитлар 160 млрд сўмга камайган эди.

Теглар:

#муаммоли_кредитлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган