Ўзмиллийбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар юз берди

18.06.2025 13:00

718

Ўзмиллийбанк акциядорларининг 17 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк Кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Унга кўра, 2022 йилдан кенгаш таркибига киритилган Стюарт Лоусон аъзоликдан чиқарилиб, икки нафар мустақил аъзо: Оливиер Гризард ҳамда Александр фон Гляйх Кузатув кенгашига киритилди.

Фото: NBU

Ўзмиллийбанкда 17 июнь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда банк Кузатув кенгаши таркибини қайтадан тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Акциядорлар қарорига кўра, 2022 йилда Ўзмиллийбанк Кузатув кенгаши таркибига мустаъқил аъзо сифатида киритилган Стюарт Лоусон кенгаш аъзолигидан чиқарилди.

Шунингдек, Кузатув кенгаши таркибига икки нафар мустақил аъзо: Оливиер Гризард ҳамда Александр фон Гляйх киритилди.

Ўзмиллийбанк Кузатув кенгашининг янги таркиби қуйидагича тасдиқланди:

  • Кудратов Лазиз Шавкатович — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигилики Узбекистан;
  • Мирзаев Мубин Мухитдинович — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;
  • Рахимова Гулнора Хашимовна — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Норгитов Мухитдин Журабаевич — Ўзбекистон республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси;
  • Мирзоев Аднан Абасэли оғлу — Мустақил аъзо;
  • Оливиер Гризард — Мустақил аъзо;
  • Александр фон Гляйх — Мустақил аъзо.

Маълумот учун, Оливиер Гризард Union of Arab and French Banks (UBAF) нинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича директори ҳисобланади.

Александр фон Глайх 1967 йил 16 июнда Гамбургда (Германия) туғилган. Банк соҳасида 40 йиллик иажрибага эга. Фаолияти давомида ProCredit Bank’нинг Грузиядаги шўъба корхонасини бошқарган. 2003-2006 йилларда Халқаро молия корпорациясининг (Россия) инвестициялар бўйича директори лавозимида ишлаган. 2014 йил 23 сентябрдан "SK "Альянс" ОАЖ Бошқаруви аъзоси этиб тасдиқланган.

Теглар:

#ўзмиллийбанк#Кузатув_кенгаши

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган