Анжуманни Стратегия бош директори Бахтиёр Раҳматов кириш сўзи билан бошлади. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Инновацион ва рақамли технологиялар департаменти директори ўринбосари Абдурасул Абдужабборов “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ да рақамли мижозлар сонини ошириш, мижозларни рақамли каналларга жалб қилиш, рақамли платформаларни ривожлантириш натижалари ва режалар мавзусида маъруза қилди.
Фото: "Бизнесни ривожлантириш банки"
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ аҳолига хизматлар кўрсатишни ривожлантириш, унда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этишга устувор аҳамият қаратмоқда. Хусусан, банкнинг стратегиясида 2026 йилнинг охирига қадар мобил илова фойдаланувчилари сонини 1 миллион нафарга етказиш вазифаси белгиланган. Ҳозирги кунда иловада рўйхатдан ўтган мижозлар сони 546 минг нафардан ошган. Мазкур мақсадга 2025 йил охирига қадар эришган ҳолда, 2026 йил охирида фойдаланувчилар сонини 1,6 миллион нафардан ошириш кўзда тутилмоқда.
Ўтган йилнинг дастлабки 5 ойида мобил иловадан рўйхатдан ўтган янги мижозлар сони 42 минг нафарни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг январ-май ойларида мазкур кўрсаткич 210 минг нафарга етказилди. Бу натижанинг ўзи ҳам банкнинг рақамли мижозлари сони шиддат билан ўсиб бораётганидан далолат беради.
Фото: "Бизнесни ривожлантириш банки"
Мобил илова орқали амалга оширилган транзакциялар ҳамда сотувлар бўйича жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида 2,3 миллионга яқин тўлов транзакциялари амалга оширилган бўлса, ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткич 2 миллионга ҳам етмаган (1,9 миллион) эди. Кредит ҳамда банк картаси олиш учун тақдим қилинган аризалар сони эса 66 мингтадан ортиқ бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,3 баробарга ошган. Ушбу маьлумотлар билан BRB-TECH – рақамли мижозлар сонини оширишда технологик ечимлар маркази мавзусида “BRB-TECH” МЧЖ IТ директори Абдулла Бутаев батафсил таништирди. “BRB Mobile” иловасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва унинг функционаллигини янада яхшилаш мақсадида доимий равишда ўзгариш ва янгиликлар киритиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 33 та лойиҳа масъул департамент томонидан муваффақиятли амалга оширилган. Онлайн авто ва таълим кредитлари, овердрафт, банк картасига буюртма бериш каби хизматлар шулар жумласидандир. Ҳозирда эса микросервислар, онлайн суғурта, “BRB NEO” ва VISA-сўм сингари 8 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
Фото: "Бизнесни ривожлантириш банки"
Бугунги кунда рақамли мижозларнинг асосий хавотири – бу мобил иловадан фойдаланишда етарли даражада хавфсизлик чораларининг таъминланганлигидир. Шу сабабли мамлакатимизда биринчи бўлиб “BRB Mobile” иловасида илғор “Session antifraud” тизими жорий етилди. Тизим фойдаланувчи иловага кирган заҳоти ишга тушади ва сунъий интеллект асосида қурилмадаги шубҳали иловалар ҳамда зарарли дастурларни аниқлайди, мижоз профилига нечта қурилма орқали кирилаётганини таҳлил қилади ва хавф даражасини баллар асосида баҳолайди (масалан, 60 балл — ўрта хавф, 90 балл — юқори хавф). Хавфли ҳолат аниқланган тақдирда, мижознинг профили автоматик тарзда вақтинча блокланади.
Шу билан бирга, банкнинг хизмат кўрсатиш офисларида тақдим қилинаётган жами 52 турдаги банк хизматларининг 43 таси ёки 83 фоизи рақамлаштирилди, яъни мижозлар мазкур хизматлардан банк биносига ташриф буюрмасдан мобил илова орқали фойдаланиши учун имконият яратилди.
Фото: "Бизнесни ривожлантириш банки"
Банкнинг юридик мижозлари масофавий операцияларни амалга оширишлари учун мўлжалланган “BRB Internet banking” онлайн саҳифаси (web)да рўйхатдан ўтган мижозлар сони жорий йилнинг 1-июнь ҳолатига 33 минг нафарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ўсган. Иш ҳақи лойиҳалари сони эса 34 фоизга кўпайган. Юридик мижозларнинг ўтган 5 ойлик давомидаги ўтказмалари сони эса 1,9 миллионтани ташкил қилиб жами 32,7 триллион сўмлик транзакциялар амалга оширилган.
Ҳамкорлик асосида
