Асакабанк қошида микромолия ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

16.06.2025 18:29

318

Жорий йилнинг 12 июнь куни Асакабанк қошида ташкил этилган “Аsaka Finance Garant" микромолия ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ташкилот жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, микроқарзлар ҳамда банк кафолатлари хизматларини таклиф этади.

Фото: Bankers.uz

2025 йил 12 июнь куни Асакабанк қошида ташкил этилган “Asaka Finance Garant Mikromoliya Tashkiloti” МЧЖнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади – кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, жисмоний шахсларга замонавий ва қулай молиявий хизматлар кўрсатишдир.

“Asaka Finance Garant” микромолия ташкилоти томонидан жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, микроқарзлар ҳамда банк кафолатлари хизматлари таклиф этилади.

Жисмоний шахслар учун кредит миқдори 5 млн сўмдан 100 млн сўмгача, юридик шахслар учун эса 300 млн сўмгача миқдорда нақд ва нақдсиз микрокредит ва микроқарзлар ажратилади.

Яқин келажакда ташкилот ўз фаолиятини янада кенгайтириш, барча ҳудудларда филиаллар очиш, онлайн микрокредитлар бериш ва хорижий инвестицияларни жалб этишни мақсад қилган.

“Asaka Finance Garant” Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси 73-уй манзилида жойлашган.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган