Фото: xabar.uz
АТ "Халқ банки" Бош бухгалтер — Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори лавозими учун вакансия эълон қилди.
Банк расмий веб-сайтидаги хабарга кўра, ушбу лавозимга номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилмоқда:
- Маълумоти - олий иқтисодий / молиявий;
- Иш тажрибаси - молиявий, банк ташкилотларида иш тажрибасига эга - камида 10 (ўн) йил, шундан 5 йил бухгалтерия ҳисобида; раҳбарлик лавозимида иш тажрибаси билан - камида 2 (икки) йил;
- Бош бухгалтер фаолиятини тартибга солувчи Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари тўғрисида зарур билимларга эга бўлган, компьютер ускуналари ва ишлатилаётган дастурий таъминот билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган;
- Бундан ташқари - бухгалтерия ҳисоби / аудит / молиявий фаолиятида махсус сертификатларга (масалан, ACCA, CPA, CFA, CIPA, CIMA) эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодга қуйидаги масъулиятлар юкланади:
- Миллий бухгалтерия стандартига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоби ва ҳисоботи бўйича ишларни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
- Уни амалга ошириш чораларини ишлаб чиқиш билан ҳисоб сиёсатини шакллантириш;
- Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби масалалари бўйича Ўзбекистон қонун ҳужжатлари, банкнинг ички ҳужжатлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби соҳасида ягона сиёсатни шакллантиришнинг банк томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш;
- Солиқ ҳисобини юритишнинг тўғрилигини таъминлаш, Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ солиқ ҳисоботларини тузиш ва тақдим этиш;
- Асосий воситалар, номоддий активлар, IBE ва омборлар ҳисоби, Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ ҳисобот тузиш ва топширишнинг тўғрилигини таъминлаш;
- Банкнинг молиявий ҳисоботларини республика Марказий банкига, ички ва ташқи фойдаланувчиларга барча миллий стандартларга, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига ва банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва ишончли тақдим этилишини таъминлаш;
- Бухгалтерия ҳисоби моделларини тузиш методологиясини ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
- Ташқи ва ички аудитни мувофиқлаштириш, аниқланган изоҳларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Хабарда таъкидланишича, иш шартлари ва тўлов даражаси алоҳида муҳокама қилинади.
Тасодифий хабарлар
Anorbank sof.uz сайтини судга берди
Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Ипотека банк 1,4 трлн сўмлик еврооблигацияларни жойлаштирди