“Davr Bank” акциядорлик тижорат банки 2025 йил 25 июнь куни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида хабар берилди.
Йиғилиш Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий-Зарқайнар кўчаси, Блок “А” манзилидаги бинода ўтказади.
Йиғилиш кун тартибидан ташкилий ва стратегик қарорларни тасдиқлаш ўрин олган. Хусусан, банк уставини янги таҳрирда тасдиқлаш,банкнинг янги Кузатув кенгашига аъзолар сайлаш, банк Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш, ташкилий тузилмани қайта кўриб чиқиб, тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, акциядорлар йиғилишда 2025 йил учун ташқи аудиторни тайинлаши кутилмоқда.