Бизнесни ривожлантириш банки халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди

12.06.2025 11:55

108

10-12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган IV Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF 2025) доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган IV Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF 2025) халқаро инвесторлар, молия институтлари, бизнес ва давлат сектори вакиллари ўртасида мулоқот, шериклик ва янги лойиҳаларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Ушбу йирик тадбир доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жумладан, банк вакиллари Aktifbank (Туркия), FAB – First Abu Dhabi Bank ва Cargill Financial Services International Inc (БАА), BK Trade Capital (Швейцария, ташқи савдо ва молиявий хизматлар соҳасида ихтисослашган компания), Commerzbank (Германия), Olam Agri (Сингапур, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва таъминоти соҳасида фаолият юритувчи глобал агроиндустриал компания), StoneX (АҚШ, товар, валюта ва молия бозорларида брокерлик ва савдо хизматлари кўрсатувчи молиявий корпорация), Landesbank Baden-Württemberg (Германия) каби нуфузли ташкилотлар билан музокаралар олиб борди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Учрашувлар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришди. Хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни жалб қилиш, экспорт ва савдо молияси ҳамда халқаро банклар билан корреспондентлик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Ушбу музокаралар Бизнесни ривожлантириш банкининг халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига кўмаклашишга қаратилган стратегик мақсадларини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган