Ипотека банкнинг икки нафар ходими Буюк Британия нуфузли университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди

22.10.2021 11:19

974

"Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг икки нафар иқтидорли ходимлари ўз малака ва билимларини Буюк Британиянинг нуфузли университетларида янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

Ғ.Мавлонов ва О.Марксов. Фото: Ипотека банк матбуот хизмати

"Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг икки нафар иқтидорли ходимлари ўз малака ва билимларини Буюк Британиянинг нуфузли университетларида янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ;ташаббуси билан мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарма томонидан 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда таҳсил олиш бўйича ўтказилган стипендия танловларида Ипотека–банкнинг икки нафар ходими стипендиатлар қаторидан жой олди.

Эндиликда ушбу ходимлар Буюк Британиянинг нуфузли университетларида, хусусан:

  • Стратегия департаменти аналитиги Ғиёсиддин Мавланов "Sussex" Университетида;
  • Операциялар департаменти бош мутахассиси Озодбек Марксов "Swansea" Университетида таҳсил оладилар.

Bankers.uz жамоаси ушбу ходимларнинг ўқишида омад тилаб, келгусида мамлакат равнақига ҳисса қўшадиган муносиб мутахассислар бўлишини тилаб қолади.

Теглар:

#ипотека#мавлонов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган