Ipoteka Bank OTP Group – TIIF 2025'нинг расмий ҳамкори

10.06.2025 09:51

85

Ipoteka Bank OTP Group Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF)нинг Бош ҳамкори сифатида иштирок этмоқда. Ушбу форум 9–12 июнь кунлари Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятига бағишланган биринчи миллий кўргазма сифатида Марказий Осиё Кўргазмалар Маркази (CAEx Centre)да ўтказилади.

Фото: Ipoteka bank

Кўргазмада мамлакат иқтисодиётининг 10 дан ортиқ асосий тармоқларидан 90 га яқин йирик ташкилотлар турли йўналишлар: нефть-кимё, машинасозлик, электр ускуналари, қурилиш материаллари, металлургия, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳалар бўйича иштирок этади. Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган стратегик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат. 

T - ғоялар лойиҳаларга, мақсадлар эса битимларга айланадиган платформа бўлиб, хусусий сектор ва маҳаллий тадбиркорлар, халқаро инвесторлар ўртасида келишувларга замин яратади. Ipoteka Bank OTP Group эса жараён марказида туради. Банк форумда тадбиркорликнинг ҳар қандай кўламдаги субъектлари учун замонавий молиявий инструментларни таклиф этади – янги стартаплардан тортиб йирик корпорацияларгача. Шунингдек, форумда яшил энергетика, инфратузилмани тараққиёт топишига қаратилган инвестиция лойиҳалари ҳам тақдим этилади. Бу шунчаки тижорий битимлар эмас, балки Ўзбекистоннинг иқтисодий устуворлигини шакллантиришга қаратилган тадбирлардан саналади. 

"TIIF 2025 ҳақиқатан ҳам келажак билан боғловчи кўприкдир. Ipoteka Bank OTP Group нафақат молиявий институт, балки Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшаётган стратегик ҳамкор сифатида муҳим ўрин эгаллайди. Форум иқтисодиётни инновация ва капитал билан боғлайдиган платформа сифатида, янги йўналишлар ва истиқболли имкониятларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга", – деди банк Бошқаруви раиси Сандро Ртвеладзе.

Ipoteka Bank - Ўзбекистондаги етакчи банк муассасаси ва 2023 йилдан халқаро OTP гуруҳининг аъзоси сифатида фаолият кўрсатиб келади. Банк гуруҳ таркибига киргач кенг кўламли трансформация жараёнлари кузатилди, хусусан, ихтисослашган ипотека муассасасидан ривожланган рақамли ва корпоратив инфратузилмага эга универсал банкка айланди. 2024 йилда Ipoteka Bank OTP Group юқори натижаларга эришди: соф фойда 1,84 триллион сўм (тахминан 145 миллион АҚШ доллари), капитал рентабеллиги (РОЭ) — 30%, харажатлар даромадга нисбати эса 38% га қисқарди. Банкнинг мижозлар базаси эса 1,7 миллиондан ошди.

Теглар:

#ипотека-банк#TIIF

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган