"Renesans mikromoliya tashkiloti" акциядорлари йиллик умумий йиғилиши 26 июнда бўлиб ўтади

05.06.2025 16:48

767

Йиғилиш кун тартибидан жамият бошқарув органларининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботларини тинглаш, ҳисобот йили бўйича аудитор ҳисоботини тинглаш каби бир қатор масалалар ўрин олган.

Фото: Bankers.uz

 «Renesans mikromoliya tashkiloti" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 26 июнь куни соат 11:00 да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Шоликор МФЙ, Маданият кўчаси манзилида жойлашган бинода бўлиб ўтади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 да бошланади ва 10:55 га қадар давом этади.

Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамият Бошқарувининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамият ташқи аудиторининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича соф фойдасидан резервга ажратма ажратиш.

Акциядорлар барча маълумотлар (материаллар) билан Жамият жойлашган манзил, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Шоликор МФЙ, Маданият кўчаси манзили бўйича танишишлари мумкин.

Ахборот (материаллар) билан танишиш вақти шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни соат 10-00 дан 17-00 гача. Акциядорларнинг сўровига кўра ахборот (материаллар) акциядорларга электрон почта орқали юборилиши мумкин.   

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш тартиби:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш акциядорнинг шахсан ўзи ёки ўз вакили орқали амалга оширилади;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида шахсан иштирок этганда акциядор умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш бошланган вақтга етиб келиши керак, бунда акциядор-жисмоний шахс ўзи билан паспорт ёки ID карта - шахс гувоҳномасини, акциядор-юридик шахс раҳбари эса - паспорт ёки ID карта - шахс гувоҳномасини шунингдек, акциядор-юридик шахснинг тегишли лавозимига тайинланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (акциядор-юридик шахс тегишли бошқарув органининг тегишли лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги қарори (қароридан тасдиқланган кўчирма) олиб келиши керак;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида вакил орқали иштирок этганда, вакил умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш бошланган вақтга етиб келиши, ўзи билан паспорт ёки ID карта - шахс гувоҳномасини, шунингдек вакилнинг акциядор номидан умумий йиғилишда иштирок этиш (овоз бериш) ваколатларини тасдиқловчи тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳужжатни (ишончномани) олиб келиши керак;

Акциядор-жисмоний шахс номидан бериладиган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши, унда ваколат берувчи ва вакил тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., яшаш жойи, паспорт маълумотлари ёки ID карта - шахс гувоҳномаси маълумотлари) бўлиши керак;

Акциядор-юридик шахс номидан ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилиши мумкин, яъни унинг раҳбари имзоси билан берилади ва акциядор-юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади. Ишончномада ваколат берувчи ва вакил тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ номи, Ф.И.О., жойлашган жойи, яшаш жойи, паспорт маълумотлари ёки идентификацияловчи ID карта - шахс гувоҳномасини маълумотлари) бўлиши керак;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш "жамиятнинг битта овоз берувчи акцияси - битта овоз" тамойили асосида овоз бериш бюллетенлари билан амалга оширилади.

Батафсил ахборот учун телефон: +998 55 900 0505.

Теглар:

#renesans#микромолия#АУЙ

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган