Интернетда қандай қилиб хавфсиз харид қилиш мумкин — Octobank тавсиялари

09.06.2025 17:23

119

Octobank фирибгарликдан ҳимояланишга оид туркум мақолалар доирасида онлайн харидларни амалга оширишда фирибгарлар тузоғига тушмаслик бўйича тавсиялар билан ўртоқлашди.

Фото: Octobank

Octobank фирибгарликдан ҳимояланишга оид тавсиялар бериб берувчи мақолалар туркумини давом эттиради. Бу галги йўриқномада Octobank харидларни амалга оширишда фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб беради.

Фақат ишончли сайтлардан харид қилинг

Қонуний онлайн дўконни қандай фарқлаш мумкин?

  1. Сайт манзили http эмас, балки https:// билан бошланади — бу ҳимояланган уланишнинг асосий кўрсаткичидир.
  2. Сайтда юридик маълумотлар бўлими бўлиб, унда СТИР, манзил, етказиб бериш ва қайтариш шартлари кўрсатилиши керак.
  3. Маркетплейсларнинг иловалари ва сайтларида "Текширилган сотувчи" ёки "Расмий дўкон" белгиларига эътибор беринг бу сотувчи маркетплейсда текширувдан ўтганини англатади.

Ўзбекистон талаблари

2025 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистонда маҳаллий юридик шахсга эга бўлмаган халқаро савдо платформалари тақиқланди. Масалан, мамлакатимизда Temu платформасига кириш 2025 йил 20 мартдан бошлаб чекланган эди, аммо маркетплейс юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқ ҳисобига қўйилганидан сўнг, унга кириш имкони тикланди.

Ўз маълумотларингизни ҳимоя қилинг

  1. Телеграм-ботлар ёки шубҳали жадвалларга карта маълумотларини киритманг.
  2. Сайт манзилини текширинг — https:// билан бошланишидан ташқари, сайт номи ҳам хатосиз ёзилган бўлиши керак. Сохта саҳифалар бир ҳарф билан фарқланиши мумкин, масалан, «о» ҳарфи ўрнига «0» рақами ишлатилган бўлиши мумкин: "shop" ўрнига "sh0p".

Ноёб ва мураккаб пароллардан фойдаланинг.

Қаршингиздаги фирибгар эканлигини қуйидаги йўллар орқали аниқлаш мумкин

  1. Ҳаддан ташқари катта чегирмалар. Масалан, янги iPhone учун 70% чегирма — бу, катта эҳтимол билан, тузоқ бўлиши мумкин.
  2. Ноодатий сайт манзиллари.
  3. Шахсий карта ёки телефон рақамига пул ўтказишингизни сўраш.

Виртуал карталардан фойдаланинг

Асосий карта маълумотларини киритиш ўрнига — виртуал картани расмийлаштиринг. Бу, айниқса муҳим, агар сиз:

  • танилмаган платформада харид қилганингизда;
  • сотувчига ишонч бўлмаганда;
  • ечиб олиш мумкин бўлган суммани чекламоқчи бўлганингизда.

Мисол: Octobank мижози Сардор хорижий дўконда қулоқчинлар учун чегирмани кўриб қолди. У долларда виртуал Visa картасини очди, буюртма учун тўловни амалга оширди ва асосий картаси маълумотларини ошкор қилмади.

Octobank виртуал картаси қандай имкониятларни беради:

  • банкка ташриф буюрмасдан, иловада бир неча дақиқада расмийлаштириш;
  • сўм ва долларда тўлаш имконияти (Visa, Mastercard, Humo);
  • обуналар, бронлар, контактсиз тўловлар ва ўтказмаларни амалга ошириш;
  • амал қилиш муддатини 3 ойдан 2 йилгача танлаш.

Агар чет элдан буюртма қилсангиз:

  1. Сотувчини рейтинг ва шарҳлар орқали текширинг.
  2. Кузатиш имкониятига эга бўлган, имкон қадар маҳаллий курьерлик хизмати орқали етказиб беришни танланг.
  3. Ортиқча валюта айирбошлашларсиз, доллардаги виртуал карталардан фойдаланинг.

Эҳтиёт чораси сифатида, посылка очиш жараёнини видеога олинг — бу низоли вазиятларда ёрдам беради.

Қандай хавфсиз харид қилиш мумкин? — қисқача

Онлайн харид қилиш хавфсиз бўлиши мумкин — оддий қоидаларга риоя қилсангиз:

  • одамларга тўғридан-тўғри пул ўтказманг;
  • виртуал карталардан фойдаланинг, айниқса хорижий сайтлар учун;
  • ҳаволалар, сотувчилар ва сайт манзилининг тўғрилигини текширинг;
  • барча операциялар ва етказиб беришни қайд этиб боринг;
  • назорат органлари ва банкка мурожаат қилишдан тортинманг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Octobank қарияларни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкинлигига оид тавсиялар билан бўлишган эди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган