SQB операциялар таҳлилида сунъий интеллектни қўллашни бошлади

09.06.2025 16:20

192

Ўзсаноатқурилишбанк молиявий операциялар таҳлилида сунъий интеллект технологиясини қўллашга киришди. Янги дастурий тизим шубҳали операцияларни аниқлаш ва молиявий хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанк жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши янги дастурий комплексни жорий қилди. Мазкур инновацион ечим сунъий интеллект технологияси асосида шубҳали операцияларни тезкор аниқлаб, молиявий хавфсизликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дастур хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилаётган операцияларни уларнинг расмий фаолият йўналишига мос келиши нуқтаи назаридан таҳлил қилади. У махсус молиявий ва лингвистик луғатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда тарихий маълумотларда ўқитилмоқда. Ўқитиш жараёни якунлангач, тизим операцияларни реал вақт режимида таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу лойиҳа банкнинг ички назорат тизимини мустаҳкамлаш, инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ ишлаш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#молия#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган