Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 26 июнь соат 15:00да Tashkent City'да жойлашган банк бош офиси биносида бўлиб ўтади.
Йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар, шунингдек банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, банк Бошқаруви раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, банк тизимида мол-мулкни балансга олиш, реализация қилиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг янги таҳририни тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, йиғилиш кун тартибида Банк Кенгаши ва Бошқарув Раисининг ҳисоботи, 2024 йил учун ўтказилган текширув натижалари бўйича ташқи аудиторнинг ҳисоботи, банкнинг 2024 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, банк соф фойдасини тақсимлаш масалалари муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, банкнинг устав фондини ошириш мақсадида эълон қилинган акциялар доирасида қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш кутилмоқда.