Капиталбанк ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

05.06.2025 21:51

118

Капиталбанк ва Visa ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган БАА-Ўзбекистон ўйининг расмий ҳамкори сифатида иштирок этишди. Хусусан, уйиннинг очилишидаги жараёнда Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзоси Анурбек Худайберганов қатнашди.

Фото: Капиталбанк

Капиталбанк ва Visa халқаро тўлов тизими Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да ўтказилган ўйинининг расмий ҳамкорлари сифатида иштирок этишди.

Ўйиннинг очилиш маросими рамзий тарзда бошланди: Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзоси — Анурбек Худайберганов бош ҳакам ҳамроҳлигида майдонда анъанавий танлов қуръаси — тангани ташлаш маросимини ўтказди.

Бу воқеа ҳақиқий тарихий аҳамиятга эга бўлди: Ўзбекистон терма жамоаси тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасига жуда яқин турибди. Капиталбанк ва Visa нафақат ҳомий сифатида, балки мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшиб, миллионлаб мухлисларга ғалабага ишонч бағишламоқда.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#капиталбанк#ЖЧ

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган