Ўзсаноатқурилишбанк акциядорлари йиллик умумий йиғилиши 30 июнда бўлиб ўтади

08.06.2025 23:48

170

Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 30 июнь куни масофадан туриб овоз бериш платформаси орқали ўтказилади. Йиғилиш кун тартибидан банкнинг 2024 йилги ҳисоботлари муҳокамаси, банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ҳамда бошқа қатор масалалар ўрин олган.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанк АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 30 июнь куни соат 11:00 да масофадан туриб овоз бериш хизмати http://evote.uz/ орқали ўтказилади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот берилди.

Акциядорлар банк Бошқаруви раиси ва Бошқаруви аъзоларининг ваколатларини бир йилга тасдиқлаш, банк ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, 2025-2026 корпоратив йили учун банк Бошқаруви аъзоларига тўланадиган мукофотнинг максимал миқдорини белгилаш каби масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

  • Банкнинг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  • Банк фойдасини тақсимлаш ва Кенгашнинг ҳар бир мустақил аъзоларига корпоратив йил учун тўланадиган мукофот ва компенсациянинг энг юқори миқдорини белгилаш;
  • 2025 молия йили бўйича Банкда ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини белгилаш;
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг “2024-2026 йилларда ривожланиш стратегияси” мақсадли кўрсатгичларига киритилаётган ўзгаришларни тасдиқлаш тўғрисида;
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг “Корпоратив бошқарув кодекси” (янги таҳрири)ни тасдиқлаш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.sqb.uz корпоратив веб-сайти орқали ёки info@sqb.uz электрон манзили орқали сўров юбориш ёрдамида танишиш мумкин. Шу билан бирга ушбу ҳужжатлар билан Банк офисида жойлашган Корпоратив бошқарув хизматида мазкур эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10.00 дан 18.00 гача танишиб чиқиш имконияти мавжуд.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган