Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага экспорт қилинади

04.06.2025 16:34

120

Бизнесни ривожлантириш банки Франциянинг SAS Descours компанияси билан имзоланган меморандум доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европага экспорт қилиш бўйича учрашув ўтказди. Унда логистика ва молиявий кўмак, сифат стандартлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Давлат раҳбарининг 2025 йил 14 февралдаги Фармон ва қарори ижроси доирасида томорқа ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалий чора-тадбирларни олиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 30 апрель куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Франциянинг SAS Descours компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банк ва “Ўзагростар холдинг” компанияси меморандумда белгиланган вазифаларни бажаришга интилмоқда.

Куни кеча шу йўналишдаги ишларни ташкил қилиш бўйича икки томон вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Унда “Янгийўл-агростар” МЧЖ ва Франциянинг SAS Descours компанияси билан ҳамкорликда помидор, булғор қалампири, кўкатлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, саралаш, сақлаш, шок усулда музлатиш, қадоқлаш қайта ишлаш, шунингдек, маҳсулотларни ташиш ва Европа мамлакатларига экспорт қилишни назарда тутувчи Агрокомплекс мажмуасини барпо этиш бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Маълумот учун, меморандум доирасида логистика ва молиялаштиришда кўмак бериш, сифат стандартлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун техник ёрдам кўрсатиш, ва инвестиция лойиҳалари бўйича шерикликни йўлга қўйиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Мазкур келишув орқали Ўзбекистонда етиштириладиган, музлатилган ва қайта ишланган мева-сабзавотларни халқаро бозорларга, хусусан, Европа давлатларига экспорт қилишга кенг йўл очилади. 

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган