Фармацевтика соҳасидаги бўлажак стартаперлар билан очиқ мулоқот ўтказилади

04.06.2025 15:28

55

Асакабанкнинг венчур компанияси — "Asaka Pharm Ventures" ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида фармацевтика соҳасида ўз ғоясига эга бўлган, стартап бошлаш истагидаги тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил қилинмоқда. Унда қатнашувчиларга лойиҳа бўйича маслаҳатлар, инвестицион манбалар, янги ҳамкорлар ва кенг нетворкинг имкониятлари тақдим этилади.

Фото: Асакабанк

"Асакабанк" АЖ таъсисчилигидаги “Asaka Pharm Ventures” МЧЖ — фармацевтика соҳасига ихтисослашган венчур компанияси ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида фармацевтика соҳасида ўз ғояларига эга бўлганлар билан учрашув ташкил этилади.

“Parvoz Pitch: Инвесторлар билан очиқ мулоқот” — бу фармацевтика йўналишидаги стартапларни инвесторларга таништириш, сармоядорлар диққатини жалб қилиш ва лойиҳаларни янги босқичга олиб чиқиш имконияти.

Агар сиз фармацевтика, биотехнология ёки доришунослик соҳасида инновацион ғояга эга бўлсангиз — ушбу тадбир айнан сиз учун!

Тадбирда қатнашувчилар қандай имкониятларга эга бўлади?

  • Фармацевтика соҳасига қизиққан, тажрибали инвесторлар;
  • Лойиҳалар бўйича тезкор, аниқ ва фойдали фикрлар (feedback);
  • Янги ҳамкорлар ва келгусидаги инвестиция учун манбалар;
  • Профессионал муҳит ва кенг нетворкинг имкониятлари.

Тадбир 13 июнь куни соат 15:00 да, Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет кўчаси, 7-уйда бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳавола устига босинг

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган