Ўзбекистонда тил масалалари ҳамиша муҳокамаларга сабаб бўлиб келган. Bankers.uz бугунги "ўзбек тили байрами" куни муносабати билан банклар ходимлари ва мижозлари лексиконида кўп учрайдиган ажнабий тил аралаш атамалар, жаргонлар ҳақида "банк мижози тилидан" ҳикоя қилишга ҳаракат қилди.
Банк мижози Матқовул ака ҳикоя қилади:
Банк биносига қадам босганингизда, сизни “КПП”даги "охрана"да турганлар ёки “ресепшн”даги қиз кутиб олади.
У ерда сиз "электронная очередь"дан навбат оласиз. Монитордан керакли бўлимни танлайсиз: “розничний отдел”, “обменка”ни "очереди" кўп бўлади, кейин банкоматни ёнида "наличка" ечаман деб турган "клиент"лар ҳам бир талай. Ўзи одатда “приход”-“расход” кассаларга электрон эмас, "живой" навбат бўлади. Агар “валютний”, пластик ёки "кредитный" “отдел”ларига келган бўлсангиз, у ерда навбатда туриш шарт эмас.
Бугун кредит масаласида “малый бизнес” "отдели"га кирдим. "Отдел"га келганимда "кредитник" мендан "юр.лицо"мисиз ёки "ЧП"ми деб сўради. Кейин кредитни нима мақсадда олишим билан қизиқди. “Оборотка”гами ёки "Основной средства"гами, деди. "Счет"из бизда бўлса, “обороткаси”ни "программа"дан чиқарволаман, деди. Кредитга "обеспечение"нгиз етарлими, "залог"га нима қўясиз деб сўради. "Пакет документов"ни тўплаб келсам, кейин "кредитная заявка" "оформить" қилишини айтди. Қанча вақт олади, деб сўрасам, "заявка"мни "кредитный комитет" ҳам кўришини, бу нарса вақт олишини айтди. "Срочно" пул керак бўлса "микрозайм" обтурвуринг деб маслаҳат ҳам берди.
Ишқилиб, "пакет документов" ҳам бир талай ҳужжат экан, "учредителларни протоколи", "поставщиклар билан договорлар" "страховой полис" ва ҳоказолар. Ҳаммасини йиғиб келсам, кейин "кредитный договор" қилинаркан.
Суммаларни "платежка"га асосан чиқариб беришаркан, кейин "платеж"ларни "график"ка асосан "мемориалка" билан ечволармуш. "Счет"изда пул бўлмаса, “требование” қўямиз дейишди.
Ишқилиб, бир дунё ташвиш. Тинчгина у бу танишимда бир йилга "фин.помощ" об қўяқоламан шекилли. Аксига олиб, "управлющий"ни ёнига кираман десам, "головной"дан "зам.пред" билан "юрист" келганакан, ўша билан "просрочка" бўйича "клиент"га чиқиб кетибди.
Шунақа, гаплар...
Мирзаолим Дилшодов тайёрлади
Тасодифий хабарлар
"Бизнесни ривожлантириш банки дўстлари" мулоқот клубининг илк тадбири бўлиб ўтди
Ўзагроэкспортбанк сотилди
"XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги ўйини Наманган вилоятида бўлиб ўтди