Агробанк томонидан фермерлар ва соҳанинг мутахассисларига амалий кўмак ҳамда илмий-методик материаллар тақдим этиш мақсадида “Agrobooks” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида дастлаб қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш бўйича Туркия тажрибаси асосида Ўзбекистон иқлимига мос “100 китоб тўплами” ишлаб чиқилди.
Фото: Агробанк
“100 китоб тўплами” фермерлар, тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига 20 000 та қўлланмалар тўплами — 2 миллион дона китоб шаклида чоп этилди ва бепул тарқатилди. Кенг фойдаланувчиларни қамраб олиш мақсадида, электрон нусхаси банкнинг интернет сайтларига жойлаштирилди. Бугунги кунга қадар 140 мингдан ортиқ фойдаланувчи томонидан юклаб олинган.
Фото: Агробанк
Шунингдек, “Agrobooks” лойиҳаси доирасида “Ўсимликлар ҳимояси” соҳасидаги методик қўлланмалар хорижий тажриба асосида тайёрланиб, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва касалликларга қарши курашиш бўйича китоблар тўплами ишлаб чиқилди. Мазкур китоблар тўплами ҳам ҳудудлардаги фермерлар, тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига бепул тарқатилди ва электрон шаклларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган.
Фото: Агробанк
Методик қўлланмаларни ишлаб чиқишда Агробанк қошида илмий гуруҳ ташкил этилди ва 120 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, олимлар ва ўқитувчилар жалб қилинди. Ушбу китобларни тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилди.
Фото: Агробанк
Фото: Агробанк
Агробанкнинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашдаги навбатдаги муҳим ташаббуси — “Сув китоб” тўплами тақдим этилди. Ушбу методик қўлланмалар тўплами “Agrobooks” лойиҳасининг давоми сифатида ишлаб чиқилди. Тўплам 30 та методик қўлланмадан иборат бўлиб, фермерлар ва мутахассислар учун сувдан самарали фойдаланиш бўйича амалий қўлланма ҳисобланади.
Фото: Агробанк
Лойиҳа Хитой ва Туркия тажрибаси асосида, 50 нафар мутахассис иштирокида ишлаб чиқилди. “Сув текин эмас!” ғояси асосида тайёрланган китоблар видео, аудио ва электрон шаклда ҳам тақдим этилади.
Ҳамкорлик асосида