Туронбанк ходимлари учун табиат қўйнига саёҳат уюштирди — фото

01.06.2025 17:21

224

Туронбанк томонидан ходимлар ўртасида ички туризмни қўллаб-қувватлаш ва яхши кайфият улашиш мақсадида, Кичик ва ўрта бизнес департаменти ходимлари учун "Amirsoy resort" дам олиш маскани ҳудудига саёҳат уюштирилди.

Фото: Туронбанк

1 июнь куни ходимлар ўртасида ички туризмни қўллаб-қувватлаш ва яхши кайфият улашиш мақсадида ”Туронбанк” АТБ томонидан навбатдаги саёҳат тоғ олди дам олиш маскани — "Amirsoy resort" ҳудудига ташриф уюштирилди.

Навбатдаги сафар айнан Кичик ва ўрта бизнес департаменти ходимлари учун ташкил этилган бўлиб, у дам олиш, соғлом муҳитда ҳордиқ чиқариш ва Ўзбекистон табиати билан яқиндан танишиш имконини берди.

Фото: Туронбанк

Саёҳат давомида маҳаллий туризмнинг жозибаси янада яққолроқ сезилди, дўстона алоқалар мустаҳкамланди. Енгил спорт ўйинлари, гуруҳий машғулотлар ва умумий пикник эса саёҳатга файз бағишлади.

Фото: Туронбанк

Бундай ташрифлар нафақат ходимлар руҳияти, балки жамиятда саёҳат маданиятининг ошишига ҳам хизмат қилади. Шунингдек, бу орқали туристик ҳудудлар ҳақида кенгроқ тасаввур шаклланади.

Ички туризмни қўллаб-қувватлаш — бу нафақат ҳордиқ, балки ватанимиз гўзаллигини англаш ва қадрлашдир.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#туронбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган