Ўзбекистонда молия секторини рақамли трансформация қилиш доирасида ANORBANK вa "Penkių kontinentų bankinės technologijos" (BS/2) ёпиқ акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тантанали маросимда ANORBANK Бошқарув раиси ўринбосари Элёр Наджимитдинов ва Penki Kontinentai компаниялар гуруҳи Бошқарув раиси Идракас Дадашовас иштирок этдилар.
ANORBANK Бошқарув раиси ўринбосари Элёр Нажимитдинов ANORBANK ўзини янги авлод рақамли банки сифатида намоён этаётганини билдирди.
"Биз эндигина беш ёшга тўлган бўлсак-да, шу қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришдик — хусусан, ҳозиргача 3,3 миллиондан ортиқ банк карталарини чиқардик. Бугунги кунда биз рақамли хизматларимизни тўлдирувчи жисмоний инфратузилмамизни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш зарурлигини кўрмоқдамиз", деди Элёр Наджимитдинов.
Шунингдек, банк бошқаруви саъй-ҳаракатлари корпоратив бизнес, кичик ва ўрта тадбиркорлик сегментига ҳам қаратилган. Улар учун 24/7 режимида тезкор ва чекловларсиз инкассация қилиш имконияти бўлиши жуда муҳим. Белгиланган мақсадларнинг аҳамиятини тушунган ҳолда, ANORBANK Ўзбекистонда BS/2 вакиллик қиладиган Diebold Nixdorf компаниясини ҳамкор сифатида танлади.
"Ҳамкорлигимиз доирасида меморандум имзоладик ва биринчи босқичдаёқ ANORBANK 100 та замонавий ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларини харид қилмоқда. 2025 йил давомида улар етказиб берилиши, ўрнатилиши ва бутун мамлакат бўйлаб мижозларимизга хизмат кўрсатишни бошлашини, уларга банк билан ўзаро алоқанинг янги, мослашувчан ва самарали усулларини таклиф этишини кутмоқдамиз. Ишончим комилки, бу Ўзбекистонда замонавий ва барқарор молиявий хизматлар экотизимини яратиш йўлида муҳим қадам бўлади", дея таъкидлади ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари.
Фото: ANORBANK
Ҳамкорлик банкда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва тўлов инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган. Унинг мақсади ANORBANK мижозлари учун молиявий хизматларнинг қулайлигини оширишдан иборат.
Меморандум имзоланиши ўз-ўзига хизмат кўрсатишнинг янги технологик платформасини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. Келгуси йиллар давомида ANORBANK BS/2 билан биргаликда банкоматлар тармоғини кенгайтиришдан тортиб, интеллектуал дастурий таъминот ва мониторинг тизимларини жорий этишгача келишувларни амалда татбиқ этишга эътибор қаратади.
Ҳамкорлик асосида