Микрокредитбанк томонидан Қувада "Гилос сайли" фестивали ташкил қилинди

28.05.2025 20:54

131

Қува туманида “Гилос сайли” доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди. Унда Микрокредитбанк раҳбарияти, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, боғбонлар, тадбиркорлар, сайёҳлар, ОАВ ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Фото: Микрокредитбанк

“Микрокредитбанк” АТБ ҳамда “Қува-Агро Стар” МЧЖ томонидан 2025 йил 28 май куни Фарғона вилояти Қува туманида ўтказилган “Гилос сайли” фестивали доирасида агросаноат соҳасини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан семинар ташкил этилди. 

Фото: Микрокредитбанк

Тадбирда Микрокредитбанк мутасаддилари томонидан сўнгги ойларда Қува туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент томонидан тижорат банкларига аниқ ҳудудлар бириктирилиб, улар орқали аграр соҳани қўллаб-қувватлаш топширилган эди. Микрокредитбанкка Қува тумани бириктирилди. 

Фото: Микрокредитбанк

Шунга мувофиқ, Қува туманида “Қува-Агро Стар” МЧЖ, Фарғона туманида эса “Фарғона-Агро Стар” лойиҳа офиси ташкил қилинди. 

Мазкур тузилмалар орқали: 

  • аграр соҳада ўқув-семинарлар ташкил этилди (жумладан, туркиялик мутахассис ва маҳаллий агрономлар иштирокида 10 та семинар); 
  • Белоруссиядан халқаро эксперт жалб этилди; 
  • аҳоли томорқалари ва ижара ерлари хатловдан ўтказилди; 
  • 8 та, умумий қиймати 11,2 млрд сўмлик (8 млрд сўми кредит) лойиҳалар шакллантирилиб, “Боғдорчилик” кредит маҳсулоти асосида молиялаштирилди; 
  • Қува ва бошқа туманларда музлаткичлар, қадоқлаш ва консервалаш инфратузилмалари қурилиши бошланди. 

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 4 минг нафарга яқин аҳоли ва қишлоқ хўжалиги субъектларига 50 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилиб, мевали боғлар ташкил этишга ёрдам берилди. 

Фото: Микрокредитбанк

Бундан ташқари экспорт бўйича юқори натижаларга эришилди. Бу ишлар ҳудудда экспорт салоҳиятини оширишда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Мисол учун: 2025 йил 27 май ҳолатига кўра, гилос — 13 минг тонна 23,5 млн долларлик, ўрик — 8 минг тонна 6,5 млн долларлик, қуритилган ўрик (туршак) — 6,2 минг тонна, 9,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 

Фарғона вилоятининг ўзида эса гилос — 4 минг тонна 5,8 млн долларлик, ўрик — 2,6 минг тонна 2,1 млн АҚШ долларлик, қуритилган ўрик — 792 тонна 1,3 млн долларлик экспорт амалга оширилди.  

Фото: Микрокредитбанк

Шунингдек, жорий йилнинг феврал–май ойларида Қува, Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари ҳамда Қувасой шаҳридаги 236 та хонадонга 11 минг дона мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди ва экилди. 

Умуман олганда, Қува туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. 

Фото: Микрокредитбанк

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган