Апрель ойида банкларда муаммоли кредитлар миқдори деярли ўзгаришсиз қолди

28.05.2025 19:20

573

МБ маълумотларига кўра апрель ойи давомида Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 13,6 трлн сўмга ўсиб, жами 565,6 трлн сўмга етди. Портфелнинг ўсиши асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келди. Муаммоли кредитлар миқдори 23,6 трлн сўмни ташкил қилди (камайиш -161,2 млрд сўм), улуши эса 4,18 фоизга тушди.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, апрель ойи давомида Ўзбекистон тижорат банкларининг жами кредит портфели 13,6 трлн сўмга ўсиб, жами 565,6 трлн сўмни ташкил қилди. Кредит портфели давлат банкларининг барчасида жами 9,5 трлн сўмга, бошқа банкларда 4,3 трлн сўмга ўсган. Хусусан, портфелнинг ўсиши борасида Агробанк (4,0 трлн сўм), Ўзмиллийбанк (1,8 трлн сўм), Ипотека банк (998,9 млрд сўм) нисбатан етакчилик қилган.

Муаммоли кредитлар (NPL) миқдори жами банк тизимида 161,2 млрд сўмга кўпайган. Бироқ, мазкур кўрсаткич давлат банкларида 133,6 млрд сўмга камайган, бошқа банкларда эса 294,9 млрд сўмга ортган.

Ой давомида давлат банкларидан Ўзмиллийбанк, ЎзСҚБда муаммоли кредитлар миқдори бироз қисқарган, бошқа банклардан Капиталбанк (+144,1 млрд сўм) ва Ориент Финанс банк (+107,3 млрд сўм)лар NPL миқдорини сезиларли ортган.

NPL нинг кредит портфелидаги улуши март ойи якунидаги 4,26 фоиздан 4,18 фоизгача камайган.

Банклар кесимидаги кредит портфели ва муаммоли кредитлар миқдори ҳамда улуши динамикаси ушбу жадвалда берилган.

Манба: Марказий банк

Теглар:

#NPL#муаммоли_кредитлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган