Аввал хабар берилганидек, 2025 йил 27 май куни Шаҳрисабз шаҳрида “Иқтисодий ривожланиш ва рақобатбардошликни оширишда кичик ва ўрта бизнес имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги халқаро конференция доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ҳам тадбирлар ташкил этилди.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Дастлаб банк мижозлари билан очиқ давра суҳбати ўтказилди. Мулоқот давомида кичик бизнесни янада ривожлантириш, айниқса аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантиришга доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Тадбирни банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов очиб берди.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Қайд этилдики, Шаҳрисабз мезбонлигида ўтаётган йирик иқтисодий конференция юртимизда тадбиркорлик, хусусан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар силсиласида муҳим ўрин тутади. Зеро мулоқотлар давомида бу борадаги мавжуд имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланишга оид қимматли таклифлар ишлаб чиқилади.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Жумладан, тадбирда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастури доирасида амалга оширилган лойиҳалар ва молиялаштириш натижалари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бу йўналишда келгусида кутилаётган режалар очиқланди. Ўз навбатида, халқаро аудит компанияси KPMG ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари томонидан “Тадбиркорга қулай банк” концепцияси ҳақида маълумот берилиб, банкнинг узоқ муддатли стратегик йўналишлари билан таништирилди.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Суҳбат давомида банк молиявий кўмаги билан фаолиятини муваффақиятли кенгайтирган корхоналар вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Жумладан, “Шодлик” МЧЖ (пахта ва тўқимачилик), “Тимур Ҳамкор Пласт” МЧЖ (томат пастаси ишлаб чиқариш), “Popular Golden Valley” МЧЖ (ун ишлаб чиқариш), “Ёшлик” хусусий корхонаси (меҳмонхона) ва “Нуробод” МЧЖ (тиббиёт хизматлари) каби корхоналар ўз муваффақиятлари ва ривожланиш стратегияларини тақдим этди.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Шунингдек, молиялаштирилиши режалаштирилаётган тадбиркорлар билан алоҳида мулоқот ташкил қилинди. “Саодатхон хожи она” МЧЖ (савдо ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш), "ADA Elektroniks" хусусий корхонаси (меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш), “Қулмурадов Абдурашид Пардаевич” қишлоқ хўжалиги корхонаси (боғ ташкил этиш), “Шахриёр Мед Шифо” МЧЖ (тиббиёт университети ташкил қилиш), “DRILL TIME KOMPANY” МЧЖ (мебель ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш), “Умид” МЧЖ (қурилиш ташкилоти фаолиятини кенгайтириш) вакиллари ўз лойиҳаларини тақдим этиб, банк хизматларидан фойдаланиш борасидаги режалари билан бўлишди.
Учрашув давомида БРБ хизматларининг иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссаси, янги иш ўринлари яратишдаги роли ва молиялаштириш самарадорлиги юзасидан қизиқарли фикрлар билдирилди.
Якунда банк ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳамкорлик асосида